“BilimKarvoni”

Bosh sahifa

admin

“Bilim Karvoni” нодавлат нотижорат илмий муасасаси
Тошкент шахрида 2017 йил феврал ойида таъсис этилган. ТаъсисчиФарход Фазилович Толипов. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган.

“Bilim Karvoni” ННИМнинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат: 1) ижтимоий фанлар (фалсафа, тарих, социология, политология, ҳуқуқ, халқаро муносабатлар, психология, экология ва бошқалар)ни ривожлантиришга, шунингдек, ижтимоий фанларнинг “Тошкент мактаби”ни яратишга ҳамда олимлар, таҳлилчилар, экпертлар ва давлат ҳодимларини тайёрлашга кўмаклашиш; 2) Ўзбекистон ва Марказий Осиё тўғрисида янги билимларни яратиш ва уларни дунёга тарқатиш ҳамда жаҳон фанининг илғор ютуқларини Марказий Осиё тадқиқотларига жалб қилиш; 3) демократик ривожланиш, фуқаролик жамиятини кучайтириш, ислоҳотларни олиб бориш ва тинчликни мустаҳкамлашга профессионал ҳисса қўшиш.

“Bilim Karvoni” ННИМнинг вазифаларига қуйидагилар киради: 

  • Илмий тадқиқотлари олиб бориш, шу жумладан, миллий ва ҳорижий илмий марказлар билан биргаликда;
  • Манфаатли юридик шахслар учун буюртмалар асосида лойиҳавий, баҳоловчи ва бошқа амалий ишларни бажариш;
  • Муассасанинг илмий, таҳлилий ва эксперт ишларини чоп этиш;
  • Манфаатли юридик шахслар учун таҳлилий ишларни бажариш;
  • Университетлар, лицейлар ва мактаблар битирувчиларини профессионал йўналтириш;
  • Кадрларни узлуксиз ўқитиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини ривожлантиришга кўмаклашиш;
  • Манфаатли миллий ва ҳорижий шериклар учун консалтинг ва маркетинг хизматларини тақдим этиш;
  • Фан, замонавий билимлар, таълим қадрияти хамда тинчлик ва ривожланиш бўйича фаолиятни тарғиб қилиш;
  • Ўзбекистон Республикаси вилоятларидаги университетлар ва илмий марказларга ўз таълим ва тадқиқот фаолиятларини амалга оширишда ёрдам бериш;
  • Талабалар ва ёш олимларга тадқиқотлар олиб бориш, диплом ва диссертацион ишларни ёзиш бўйича маслахатлар бериш;
  • Дарсликлар, ўқув қўлланмалар, янги педагогик технологияларни ишлаб чиқиш ва чоп этиш;
  • Конференциялар, семинарлар, “давра сухбатлари”, ёзги мактаблар, тренинглар, малака ошириш буйича машқларни ташкил этиш;
  • Етакчи маҳаллий ва хорижий олимларни мамлакат университетларида маърузалар бериш ва тренингларни олиб бориш учун таклиф этиш;

“Bilim Karvoni” ННИМ кенг ҳорижий шериклар тармоғига эга ва манфаатли жисмоний ва юридик шахслар билан ҳамкорлик қилишга тайёр.

“Bilim Karvoni” ННИМ ўз фаолиятида таълим ва илмий тадқиқотларнинг замонавий инновацион услубларини қўллайди; назарий ва амалий тадқиқотларни баробар олиб боради.

“Bilim Karvoni” ННИМ давлат идоралари билан ҳамкорлик қилишга ва улар учун махсус таҳлилий материалларни (policy briefs) ишлаб чиқишга интилади.

“Bilim Karvoni” тинчлик йўлида!

Bilim - tinchlik urug‘i
Ta’lim - tinchlik daraxti
Fan - tinchlik mevasi